«Алвидо, Бэн амаки»: «Uncle Ben's» бренди ирқий мазмуни учун ўзгартирилди
АҚШнинг «Mars» компанияси бутун дунёга машҳур «Uncle Ben's» бренди номи ва логотипини ўзгартиришини маълум қилди. Бренд остида 1943 йилдан бери турли гарнир ва соуслар ишлаб чиқилмоқда.
Компания пресс-релизида маҳсулот номи «Ben's Original»га ўзгартирилиши, ёрлиқлардан ирқий тасаввур уйғотувчи афроамерикалик қиёфаси (Бэн амаки) олиб ташланиши айтилган. Гап шундаки, бир пайтлар АҚШнинг жанубий штатларида инглизча «амаки» ёки «хола» сўзлари фақат қора танлиларга мурожаатда ишлатилган экан.
Бэн амакидан «воз кечишини» «Mars» июль ойида, бутун мамлакатни Black Lives Matter ҳаракати қамраб олганида эълон қилганди.
Худди шу пайтда «PepsiCo» корпорацияси ҳам «Aunt Jemima» бренди (пишириқлар ва соуслар ишлаб чиқарилади)ни бекор қилишини маълум қилди. Эътиборли жиҳати, қариндошлари бу қарорни холанинг хотирасига ҳурматсизлик дея қарши чиқишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter