Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов нечанчи? Россиялик миллиардерларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Алишер Усмонов нечанчи? Россиялик миллиардерларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Мордашов, Лисин ва Усмонов.

Фото: «Абирег»

«Forbes» журнали 2022 йилдаги энг бой россиялик тадбиркорлар рейтингини эълон қилди.

Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари ва Ғарб давлатлари қўллаган санкциялар оқибатида россиялик миллиардерларнинг ялпи бойлиги йиллик кесимда 42 фоизга, яъни 353 млрд АҚШ долларигача қисқарди, миллиардерларнинг сони ўтган йилги 123 нафардан ҳозир 88 нафарга тушди, қайд этди нашр.

Владимир Лисин.
Фото: РБК

Россияда бугунги энг бой тадбиркор — НЛМК (Новолипецк металлургия комбинати) эгаларидан бири Владимир Лисин ҳисобланади — $18,4 млрд.

Лисин Европа иттифоқи ва АҚШ санкцияларига тушиб бир йилда $15,9 млрд йўқотган Алексей Мордашовнинг ўрнига биринчи поғонага кўтарилди, Мордашов ($13,2 млрд) энди рус бойлари орасида — бешинчи.

Россиянинг «биринчи рақамли» бойига айланган Лисин «Forbes» глобал рейтингида — 87-ўринда.

Иккинчи ўринда — «Норникель» президенти Владимир Потанин ($17,3 млрд).

Ушбу рейтингда учинчи ўринга кўтарилган «Telegram» асосчиси Павел Дуров — топ-10даги саноат соҳасидан чиқмаган ягона тадбиркор ($15,1 млрд).

«Новатэк» эгаларидан бири Леонид Михельсон ($14 млрд) — тўртинчи,  ҳали айтилганидек, «собиқ чемпион» Мордашов оиласи («Северсталь», Nordgold, TUI, «Лента», «Силовые машины») билан — бешинчи, «LetterOne Holdings» гуруҳининг асосий хўжайини Михаил Фридман ($11,8 млрд) — олтинчи ўринда.

Алишер Усмонов.
Фото: РБК

USM асосий акциядори Алишер Усмонов ($11,5 млрд) — еттинчи, Геннадий Тимченко ($11,3 млрд) — саккизинчи ўринда. «СУЭК» ва «ЕвроХим» акцияларига эга Андрей Мельниченко ($11,1 млрд) — тўққизинчи, етакчи ўнликни $10,5 млрд билан Вагит Алекперов (ЛУКОЙЛ) якунлаб берган.

Дарвоқе, бугун Вагит Алекперов ЛУКОЙЛ директорлар кенгаши аъзолигидан чиқиши ва компания президентлигидан истеъфо бериши ҳақида директорлар кенгаши раисини хабардор қилди.

Вагит Аликперов.
Фото: Getty Images
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг