Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алиев Озарбайжонда иккита муҳим санани нишонлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Алиев Озарбайжонда иккита муҳим санани нишонлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 27 сентябрни Қорабоғда ҳалок бўлганларни хотирлаш куни, 10 ноябрни эса республикада ғалаба куни сифатида белгилаш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

«Ҳар йили 27 сентябрь куни Озарбайжонда Хотира куни нишонланади. Президент Илҳом Алиев тегишли фармонни имзолади», — дейилади матбуот хизмати хабарида. — «Давлат раҳбарининг яна бир фармони билан ҳар йили 10 ноябрь куни Озарбайжон Республикасида Ғалаба куни байрам қилинади».

27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар қайтадан бошланди. Боку ва Ереван ҳарбий ҳолатни эълон қилиб, бир-бирини тинч аҳолини ўққа тутишда айблади. Можаро авж олиши натижасида иккала томондан ҳам ҳарбийлар ва тинч аҳоли қурбон бўлди.

10 ноябрь куни оқшом Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва РФ президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ҳақида қўшма баёнот имзолади.

Унга кўра, Боку ва Ереван эгаллаб олган позицияларида тўхтайди, Тоғли Қорабоғ ҳудудининг бир қисми эса Озарбайжон назорати остига ўтади. 20 ноябрда Агдам, 25 ноябрда Келбежер, 1 декабрда эса Лачин ҳудудлари расман Бокуга ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг