Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Албанияда табиий офат қурбонлари сони 25 кишига етди

Албанияда табиий офат қурбонлари сони 25 кишига етди

Фото: «Albaniandailynews.com»

Албанияда вайрон қилувчи зилзила оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 25 кишига етди, қидирув операцияси давом этмоқда, дея хабар берди «Ассошиэйтед Пресс» агентлиги маҳаллий ҳукуматга таяниб.

Албания бош вазири Эди Раманинг сўзларига кўра, Туркия, Италия, Греция, Франция, Сербия, Черногория ва Косово қутқарувчилари қидирув ишларида ёрдамлашмоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, чоршанбага ўтар кечаси Дурреснинг кўпгина аҳолиси тунни палатка, автомобиль ва футбол майдонида ўтказишган. Негаки, шаҳарда ер силкинишлари олдингидек сезилмоқда. «Albanian Daily News» нашрининг маълум қилишича, вайроналар остида қанча одам қолиб кетганлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Олдинроқ Тиранадан 30 километр узоқликда жойлашган иккита турар жой биноси қулаб тушгани, Дуррес яқинидаги Кавая шаҳрида яна иккита иморат вайрона ҳолга келгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг