Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ака-ука бутун оилани ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

Ака-ука бутун оилани ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

Фото: «Carlo Allegri / Reuters»

AҚШнинг Техас штати Даллас шаҳрида ака-ука бутун оилани ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ABC News телеканали полицияга асосланиб хабар берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, ака-ука ота-онаси, синглиси ва бувисини отиб ташлашган. Сўнгра ўз жонига қасд қилишган. Уларнинг исмлари ошкор этилмаяпти.

Ака-укалардан бири ўз режаларини ижтимоий тармоқларда ошкор қилган. Унинг сўзларига кўра, қариндошларни ўлдириш тўғрисидаги қарор барча ижобий ва салбий томонларни ўйлаб кўргандан сўнг қабул қилинган.

Шунингдек, у сўнгги пайтларда ўзини тез-тез кесиб жароҳат етказгани, депрессияни даволаш натижа бермаганлигини айтди. Полициянинг маълум қилишича, постда «Офис» сериалига алоҳида эътибор берилган — унинг тугаши йигитга жуда ёқмаган. Бундан ташқари, у акасининг қуролни сотиб олишидан шикоят қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг