«Мени кўрдингми, йиғла»: тошдаги ёзувлар нимадан дарак?
Кучли қурғоқчилик оқибатида Европа дарёлари шунчалик саёзлашиб кетдики, қадимги огоҳлантирувчи ёзувлар юзага чиқиб қолди. Бу ҳақда «Science Alert» ёзмоқда.
Ўтмишда табиий офатларга йўлиққан одамлар кейинги авлодларга ўзига хос мактубларини тошларга ўйиб ёзишган.
Қурғоқчилик, сув қаҳат пайтларда юзага чиқувчи бундай тошлар «очлик тошлари» дейилади.
Шундай тошларнинг бири Чехиядан бошланиб, Германия орқали оқиб ўтувчи Элба дарёсининг қирғоғида жойлашган. Унда немис тилида огоҳликка даъват ёзилган: «Wenn du mich seehst, dann weine» — «Мени кўрдингми, йиғла».
Қурғоқчиликлар оқибатида ҳосил кам, озиқ-овқат етишмаган, қаҳатчилик ва қимматчилик ҳукм суриб, камбағаллар очликка маҳкум бўлган йилларни олимлар аниқлашган. 1417, 1616, 1707, 1746, 1790, 1800, 1811, 1830, 1842, 1868, 1892 ва 1893 йиллар — ана шундай оғир йиллар.
«Очлик тошлари» сўнгги маротаба 2018 йилги қурғоқчилик пайти юз кўрсатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter