Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африка музликлари 2040 йилга бориб йўқолиб кетиш хавфи остида — Жаҳон метеорология ташкилоти

Африка музликлари 2040 йилга бориб йўқолиб кетиш хавфи остида — Жаҳон метеорология ташкилоти

Фото: «PxHere»

Иқлим ўзгаришлари оқибатида Африка қитъасидаги музликлар 2040 йилгача тугаб битиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон метеорология ташкилоти — ЖМТ ҳисоботида сўз боради.

Африкада иқлим исиши Ер юзидаги бошқа минтақаларга нисбатан тезроқ кечмоқда, дейишмоқда олимлар. Шунингдек, Ҳинд ва Атлантика океанлари сатҳи кўтарилиши Африка соҳилларида бошқа ерлардагидан юқорироқ.

2040 йилга бориб Африкадаги тропик музлик майдонлари —Танзаниядаги Килиманжаро, Кения тоғи (Кения) ва Угандадаги Рувензори тоғ чўққиларидаги музликлар бутунлай эриб кетиш хавфи остида. Иқлим ўзгаришларига қарши жиддий чоралар кўрилмас экан, 100 миллиондан ортиқ инсон ўлим хавфи ёқасида қолади.

Таклиф этилаётган чора жуда қиммат: инсон фаолиятини ўзгартириш керак, бунинг учун Африка мамлакатлари йилига 30–50 миллиард доллардан кам бўлмаган (ЯИМнинг 2-3 фоизи) миқдорда маблағ сарфлашлари талаб этилади.

Жаҳон метеорология ташкилотининг фикрича, Африкада яшовчи 1,3 миллиард киши глобал исиш қаршисида ожиз қолиши адолатсизлик. Чунки бу қитъанинг 54 мамлакати биргаликда чиқараётган иссиқхона газлари жаҳондаги кўрсаткичнинг 4 фоизини ҳам ташкил этмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг