Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонга очарчилик хавф солмоқда — БМТ

Афғонистонга очарчилик хавф солмоқда — БМТ

Фото: «Report.az»

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳукуматни эгаллаганидан сўнг мамлакатда яшовчи 14 миллион киши очарчилик хавфи остида қолди (Жаҳон банки маълумотларига кўра, Афғонистоннинг жами аҳолиси 39 миллион атрофида).

Бу ҳақда «Reuters» агентлиги БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизлига асосланиб хабар берди.

Бир неча йил давом этган қурғоқчилик, низолар, COVID-19 келтириб чиқарган иқтисодий инқироз оқибатида Афғонистоннинг учдан бир аҳолисига очарчилик хавф солмоқда, деди Бизли. У сиёсий етакчиларни зудлик билан чора кўришга чақирди. Таъкидланишича, Афғонистонда гуманитар инқирозни бартараф этиш учун 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар камида 200 миллион АҚШ доллари йиғиш керак бўлади.

Акс ҳолда, Бизлининг айтишича, Афғонистондаги вазият «Ер юзидаги жаҳаннам»га айланади. Мамлакат аҳолиси учун мўлжалланган озиқ-овқатлар захираси келгуси ойда тугайди, инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлар сони икки бараварга ошади. Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари юқорида келтирилган маблағни АҚШ Қатар билан ҳамкорликда Форс кўрфазида жойлашган бошқа араб давлатларидан йиғиб беришига умид қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг