Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 15 нафарга етган
Бугун, 7 октябрь куни Афғонистон ғарбида кузатилган 6,3 балли зилзила оқибатида 15 нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган. Расмийлар бу рақамларнинг ўсиши мумкинлигини, ҳозирга қадар одамлар вайроналар тагидан кавлаб олинаётганини таъкидламоқда.
Зилзиладан энг кўп Зенда Жан туманидаги 4 та қишлоқ зарар кўрган. У ерда ўнлаб уйлар табиий офат натижасида вайрон бўлган.
Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, шанба куни мазкур ҳудудда кучи 6,3 баллга тенг вайроонкор зилзила кузатилган. Эпимарказ Ҳирот шаҳридан 40 км жануби-ғарбда жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter