Афғонистондаги масжидда портлаш содир бўлди. Имом ҳам қурбон бўлди
Афғонистондаги масжидлардан бирида портлаш натижасида ўндан ортиқ киши қурбон бўлди, яна ўнлаб инсонлар жароҳатланган. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
«Қобул вилоятининг Шакардар минтақасида бугун тушдан кейин содир бўлган портлашда 12 киши ҳалок бўлди, жумладан масжид имоми ҳам ўлдирилди», – дейилади ТОЛО каналининг Тwitterдаги саҳифасида.
Аввалроқ, Толибон Рамазон байрами бошланиши муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилган эди. Улар ўзларининг жангариларига ҳукумат назорати остидаги ҳудудларга бостириб киришни тақиқлагандилар.
Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани ҳам хавфсизлик кучларига шундай мурожаат билан чиққанди.
Ўтган ой охирида Aфғонистон шарқидаги Логар вилоятида бомба портлаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлгани, 60 га яқин киши жароҳатлангани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter