Афғонистондаги кучли зилзиладан 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда
Бугун кечаси Афғонистонда содир бўлган зилзила оқибатида камида 120 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.
Бундан ташқари, ер қимирлаши натижасида бир неча уйлар вайрон бўлган. Айни пайтда вайроналар орасида қутқарув ишлари давом эттириляпти.
Эслатиб ўтамиз, бугун кечаси соат иккилар атрофида Афғонистонда 6.1 балли зилзила содир бўлган. Ер қимирлаши Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззахда 2, Сурхондарёда 3 балл бўлиб таъсир ўтказган.
Бугун эрталаб соат саккизларда эса Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборидан сув тошиб чиқа бошлаган. Бу маълумотни ФВВ тасдиқлаган, лекин «Ўзбекгидроэнерго» АЖ барча видео ва фотоларни фейк деб атаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter