Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда яна кучли зилзилалар қайд этилди

Афғонистонда яна кучли зилзилалар қайд этилди

6,4 магнитудали зилзила эпицентри 272 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Ҳирот шаҳридан 34 км узоқликда содир бўлди, деб хабар берди Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази.

Бироз ўтиб, 5 магнитудали зилзила мамлакат ғарбида, Ҳиротдан 28 км узоқликда қайд этилган.

Ҳодиса оқибатида уйлар қулаб тушгани, одамлар вайроналар остида қолаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда бир неча кун илгари ҳам кучли зилзила рўй берганди. Унинг оқибатида 2 мингдан зиён одам ҳалок бўлганди.

Куни кеча Ўзбекистон зилзиладан жабр кўрган афғон халқига инсонпарварлик ёрдами юборганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг