Афғонистонда толиблар блок-постга ҳужум қилишди, қурбонлар сони 14 нафар
Афғонистон шимоли-шарқидаги Тоҳар вилоятида Толибон ҳаракати жангарилари блок-постга ҳужум қилиши оқибатида 14 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Tolo News» хабар берди.
Шунингдек, олти нафар ҳарбий жароҳатланган.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганларнинг 13 нафари махсус қисм ҳарбийлари, бир нафари полициячи бўлган.
Воқеа чоршанба кечаси Хўжа Баҳоуддин туманида юз берган. Толибон кучлари ва ҳарбийлар ўртасидаги отишма бир неча соат давом этган.
Толибон воқеа юзасидан муносабат билдирган эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter