Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда журналистлар сирли равишда ўлдирилмоқда

Афғонистонда журналистлар сирли равишда ўлдирилмоқда

Фото: «AP Photo / Massoud Hossaini»

Афғонистонда «ARIANA» телеканалининг бошловчиси Фардин Аминий сирли равишда оламдан ўтди, дея хабар берди «TOLO News» журналистнинг ҳамкасблари сўзларига таяниб.

«ARIANA News» бошловчиси жума куни сирли ҳужум натижасида ўлдирилди, деди журналистнинг ҳамкасбларидан бири», — деб ёзади «TOLO News».

Қобул полицияси Аминийнинг ўлимини тасдиқлади, аммо ИИВ вакиллари баёнотига кўра ҳодиса тафсилотлари ҳозирча аниқ эмас.

Бир кун олдин Афғонистонда «Enikass TV» янгиликлар телеканали бошловчиси ва журналист Малала Майванд ҳаётдан кўз юмганди. Аёл ва ҳайдовчиси Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида содир бўлган қуролли ҳужум натижасида ўлдирилди.

Хабарларга кўра, ҳужум қуролланган номаълум кимсалар томонидан амалга оширилган.

Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Press Emblem Campaign (PEC) мустақил ташкилот маълумотларига кўра, йил бошидан буён дунёнинг 30 мамлакатида камида 80 нафар оммавий ахборот воситаси ходими ўлдирилган бўлиб, бу ўтган йилгига қарагандан 10% кўпдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг