Aфғонистонда жума куни масжидда яна портлаш содир бўлди (видео)
Шифокорнинг айтишича, Спин-Ғар ҳудудидаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва яна 12 киши яраланган. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.
Aфғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятининг Спин-Ғар туманидаги масжидда жума намози пайтида портлаш содир бўлди. Аҳоли ва Толибон расмийларига кўра, камида 12 киши жароҳатланган.
Толибон ҳаракатининг исмини ошкор этмаган расмийси AFP ахборот агентлигига портлаш натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар борлигини маълум қилган.
«Мен Спин Ғар туманидаги масжидда жума намози пайтида портлаш бўлганлигини тасдиқлайман», – деди расмий.
Нангарҳор вилояти ҳукумати матбуот котиби Қори Ҳанифнинг айтишича, бомба масжидга ўрнатилган кўринади.
Ҳудудда истиқомат қилувчи Aтал Шинварининг Reuters агентлигига маълум қилишича, портлаш маҳаллий вақт билан соат 13:30 атрофида масжиднинг ички қисмида жойлашган портловчи моддалар ишга туширилганда содир бўлган. Бошқа бир фуқаро ҳам худди шуни тасдиқлаган.
Маҳаллий шифохона шифокорининг AFP агентлигига айтишича, камида уч киши ҳалок бўлган.
1, 8, 15 октябрь — жума кунлари Афғонистондаги масжидларда портлашлар оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди.
Хусусан, 8 октябрь жума номози вақтида Қундуз вилоятидаги масжидда портлаш бўлганди. Унда юз киши қурбон бўлгани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter