Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда жанозадан сўнг оқсоқолларни ўғирлаб кетишди

Афғонистонда жанозадан сўнг оқсоқолларни ўғирлаб кетишди

Фото: «Naonews.ru»

Жангарилар Афғонистон шимолида олти нафар оқсоқолни олиб қочишди, дея хабар беради «1TV» телеканали.

Телеканалнинг маълум қилишича, ҳодиса сешанба куни кундузи оқсоқоллар Балх вилоятидан қўшни Жузжон вилоятига дафн маросимига кетаётганида содир бўлган. Вилоят бошқаруви вакилининг сўзларига кўра, олиб қочилганларни қутқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. У бунда «Толибон»нинг қўли борлигини айтган.

Аввалроқ «Пажвак» агентлигининг хабарига кўра, толибонлар Жузжон вилоятидан 40 нафар оқсоқолни ўғирлаб кетишганди. Файзобод етакчисининг айтишича, жангарилар оқсоқолларни дафн маросимининг ўзида ўғирлаб кетишган.

Афғонистонда ҳукумат қуролли кучлари ва «Толибон» ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Мамлакат ҳудудида «ИШИД» таъсири кучайган. Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик миллий кучлари терроризмга қарши курашда биргаликда операциялар ўтказмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг