Афғонистонда даҳшатли офат: кўплаб инсонлар ҳалок бўлди
Афғонистон шимолида тахминан 70 киши сел туфайли келиб чиққан кўчки қурбонига айланди, дея ОТР хабар берди. Қарийб 100 дан ортиқ инсон турли даражада жароҳат олган.
Парван вилоятида кучли ёмғир қуйган. Бир неча соат ичида сув, тупроқ, тош қоришмаси 500 дан зиёд уйни яксон қилган. Вилоят расмийларининг хабарига кўра, вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин.
Табиий офат туфайли ўн минглаб аҳоли бошпана, тиббий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотларисиз қолган.
Афғонистон ҳукумати табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларга қутқарувчилар ва инсонпарварлик юкларини юборишни режалаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter