Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистонда кетма-кет ер қимирлади

Бугун, 16 август кунига ўтар кечаси Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Биринчи ер қимирлаши Тошкент вақти билан 00:57 да (15.08.2023 йил, Гринвич бўйича 19:57 да) Афғонистонда содир бўлган.
Зилзила координаталари: 36,68 градус шимолий кенглик; 70,89 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 140 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 530 км жанубий-шарқда.
Иккинчи зилзила Тошкент вақти билан 02:26 да (15.08.2023 йил, Гринвич бўйича 21:26 да) Тожикистонда юз берган.
Зилзила координаталари: 37,34 градус шимолий кенглик; 71,83 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 164 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 491 км жанубий-шарқда.
Учинчи ер қимирлаши эса Тошкент вақти билан 06:37 да (16.08.2023 йил, Гринвич бўйича 01:37 да) Туркманистонда зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари: 40,35 градус шимолий кенглик; 54,43 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 116 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 1247 км жанубий-ғарбда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter