Aфғонистон фуқароси оиласини сақлаб қолиш учун қизларидан бирини сотишга қарор қилди
Мир Назир исмли Aфғонистон фуқароси оиласини очликдан қутқариш учун 4 ёшли қизини сотишга қарор қилди, деб ёзади «The Times» нашри.
«Менга дўкон эгасидан таклиф тушди, у фарзандсиз. У қизим Сафия улар билан бирга яшаши ва дўконида ишлаши учун 20 минг афғони (тахминан 236 доллар) таклиф қилди. Aммо қизимни бундай арзон нархга сота олмайман, шунинг учун 50 минг афғони (тахминан 590 AҚШ доллари) сўрадим», — деди эркак.
Унинг сўзларига кўра, у боласидан воз кечишга тайёр эмас, лекин унинг бошқа чораси йўқлиги айтилмоқда.
Назирнинг айтишича, у илгари Ғазни шаҳар полициясида ишлаган, лекин даромадидан маҳрум бўлгач, рафиқаси ва беш фарзанди билан Кобулга қочган. «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келгач, оиласини боқиш умиди ҳам пучга чиқди.
Толиблар ҳокимият тепасига келганидан бери вужудга келган беқарорлик туфайли кўпгина афғонлар ҳақиқатан ҳам молиявий қийинчиликларга дуч келишмоқда. Мамлакат активлари музлатилган, банклар ёпилган ва ниҳоятда муҳим ташқи ёрдам эса тўхтатилган. Мутахассисларнинг тахминича, халқаро ҳамжамият кўмагисиз яқин ҳафталарда кенг қамровли инқироз бошланади.
Aфғонистон миллий валютаси 15 август — «Толибон» Кобулни эгаллаб олгандан кейин кескин тушиб кетди: бир доллар — 83.5013. Кейинчалик курс ўз маънисини йўқотди, чунки Aфғонистонга ёки ундан ташқари пул ўтказиш имконсиз бўлиб қолди. Бозорда фаолият юритаётган иккита компания — Western Union ва MoneyGram штатдаги фаолиятини тўхтатди, AҚШ эса мамлакатга доллар етказиб беришни бас қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter