Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aфғон халқи «Толибон»ни қароқчилардан фарқлашнинг йўлини топди

Aфғон халқи «Толибон»ни қароқчилардан фарқлашнинг йўлини топди

Фото: «Newsae.ru»

Aфғонистон аҳолиси «Толибон» етакчиларини ҳарбийлар учун махсус кийим жорий этишга чақиришди. Чунки афғонлар уларни қароқчилардан ажрата олишмаяпти. Бу ҳақда Ariana News телеканали хабар бермоқда.

Бир қатор жамоатчилик вакиллари янги ҳукуматга толибларни жиноятчилардан ажрата олишмаётганидан шикоят қилганлар. Уларнинг сўзларига кўра, афғонлар Кобулда ўзларини «Толибон» аъзолари сифатида кўрсатаётган қароқчиларга тез-тез дуч келяпти: улар тинч аҳолининг мол-мулкини тортиб олишмоқда.

«Шаҳарда қуролланган шахслар кўп. Биз уларнинг қайси бири «Толибон» аъзоси, қайси бири талончи эканлигини билмаймиз. Буни махсус кийим билан белгилаб қўйиш керак», — деди Кобул фуқароси телеканалга берган интервьюсида.

Ўз навбатида, гуруҳнинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид пойтахт хавфсизлигини ҳарбий кийимдаги махсус кучлар таъминлаётганини айтди.

«Махсус кийими бўлмаганлар тез орада Кобулни тарк этишади ёки уларга тартибни сақлашга ва одамлар ҳаётига аралашишга рухсат берилмайди», — деди Мужоҳид.

«Толибон» вакилининг таъкидлашича, сўнгги бир неча кун ичида ҳарбийлар ўғрилик ва талончилик айби билан тахминан 50 га яқин кишини ҳибсга олишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг