Афғон жангчилари Покистон постига ҳужум қилди
Афғонистон жангчилари кеча тунда Покистон ҳарбий постига оғир қуроллар билан ҳужум қилган. Оқибатда 3 ҳарбий ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Шимолий Вазиристон туманида рўй берган отишма сабаби сифатида Афғонистонда сўнгги кунларда рўй берган портлашлар кўрсатилган. Айниқса, Қундуздаги масжидда кузатилган портлашда 33 киши ҳалок бўлганди.
Афғон матбуоти хабарига кўра, портлашларни Покистоннинг террорчилик гуруҳлари амалга оширган. Айни пайтда эса Эрон ҳам афғон юртидаги нотинчлик бўйича хавотирини билдирган.
ИШИД портлашларнинг аксариятини ўз бўйнига олгани айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter