Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аэрофлот» 8 мартдан барча халқаро рейсларни тўхтатади

«Аэрофлот» 8 мартдан барча халқаро рейсларни тўхтатади

Фото: РБК

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб барча хорижий (Беларусдан бошқа) парвозларни тўхтатишини маълум қилди.

«Аэрофлот» 6 мартдан эътиборан 8 мартдан кейинги қайтиш рейсларига икки томонлама чипта олган йўловчиларни халқаро рейсларга қўймайди. Бир томонга чипта олган ҳамда Россиядан учувчи йўловчилар парвозлар тўхатилгунига қадар ташилади.

Бекор қилинган рейслар учун сотиб олинган чипталарни йўловчилар тўлиқ қайтариб беришлари мумкин дейилади, хабарда.

Аввалроқ хорижда авиалайнерлар оммавий тарзда хатланаётгани боис, Росавиация хориж компанияларидан самолётларни лизингга келтирган Россия авиаташувчиларига чет элга учмасликни тавсия қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг