Россия денгиз флоти бош қўмондонини алмаштирди

Россия Қаҳрамони, адмирал Александр Моисеев Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Фонтанка» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, у бу лавозимда адмирал Николай Евменовни алмаштирган.
Моисеевнинг тайинланиши ҳақидаги маълумотлар аллақачон Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондонлиги шахсий таркибига етказилган.
Мудофаа вазирлиги ва Шимолий флот бош қўмондон ўзгариши бўйича расмий изоҳ бермади. Мудофаа вазирлиги веб-сайтида Николай Евменов ҳали ҳам ушбу лавозимда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter