Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазири ортидан ИИВ раҳбари ҳам ишдан олинди — Япония

Адлия вазири ортидан ИИВ раҳбари ҳам ишдан олинди — Япония

Минори Тэрада.

Япония бош вазири Фумио Кисида кўплаб можароларга аралашиб қолган ички ишлар вазири Минори Тэрадани истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Kyodo хабар берди.

Тэрада — «Кунчиқар юрт»да бир ой ичида ишдан олинган учинчи вазир.

24 октябр куни «Бирлашиш черкови» сектаси билан алоқадорликда гумон қилинган иқтисодий тикланиш вазири Дайширо Ямагива, 11 ноябрда ўлим жазоси ҳақидаги ножоиз сўзлари ва лавозимига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатгани учун адлия вазири Ясухиро Ханаси истеъфога чиқарилганди.

Ички ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Тэрада эса ўз сайлов кампаниясини молиялаштиришдаги кўзбўямачиликлар, молиявий ҳисоботларни бузиш ҳамда диний гуруҳ билан алоқадорликда айбланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг