Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абэга ўқ узган шахс ушланди. У собиқ ҳарбий (фото)

Абэга ўқ узган шахс ушланди. У собиқ ҳарбий (фото)

Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэга ўқ узган фуқаронинг шахси аниқланди.

У Япония мудофаа кучларининг собиқ денгизчиси, 40 ёшли Тэцуя Ямагами экани маълум. Собиқ ҳарбий қора лента билан ўралган қўлбола милтиқдан Абэнинг орқа қисмига икки марта ўқ узган.

Ҳужум қилган шахс воқеа жойида хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинган.

Япониянинг Нара префектураси фавқулодда хизматлари Синдзо Абэнинг вафот этганини тасдиқламади.

Эслатиб ўтамиз, сиёсатчи кўчада сайловчилар билан учрашган вақтда унга суиқасд уюштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг