Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

74 ёшли эркак 35 йиллик «араз» туфайли қайноғасига ўқ узди

74 ёшли эркак  35 йиллик «араз» туфайли қайноғасига ўқ узди

Таиланд  полицияси 74 ёшли Сомпонг  Чумпонг  Пҳанни ўз қайноғасини ов милтиғида отиб қўйгани учун  ҳибсга олди.

фото:120.su  

Ўша куни кекса киши панжара бўяётган эди ва тасодифан қўшниси – қайноғаси томонга ўтиб кетди. Сомпонгнинг қўшнилари – қариндошлари ундан панжараларни бўяшни тўхтатишни талаб қилишди. Оғзаки айтишув жиддий жанжалга айланди ва кутилмаганда отилган ўқ жанжалга барҳам берди.

Сомпонг ўз айбига иқрор бўлди ва қилган иши учун жавоб беришга тайёрлигини билдирди. Аммо у қайноғасини бугунги жанжал туфайли отганини инкор этди. Унинг айтишича бу жанжал 35 йилдан бери қотилнинг сабр косасидаги сўнги томчи эди. Бундан 35 йил олдин қариндоши, яъни хотинининг акаси Сомпонгни уй қуришда ёрдам бериш учун ёллаган, бироқ унга ҳеч қандай пул тўламаган. Сомпонг кўп йиллар давомида тўланмаган иш ҳақи туфайли қалбида ғазаб билан яшади ва охир-оқибат бу нафрат фожиа билан якунланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг