5 миллиондан зиёд украиналик уйини тарк этди — БМТ

Қуролли низо оқибатида 5 миллиондан зиёд украиналик уйини тарк этди. БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари Филиппо Грандининг «Corriere della Sera» газетасида чиққан интервьюсида шу рақамлар келтирилди.
«Украиналик 5 миллиондан зиёд одам, аҳолининг 10-15 фоизи, бошпанасидан жудо бўлди, шундан ярми мамлакатни тарк этди, бироқ бу суръатда яна 3 миллион киши яқин кунларда хорижга чиқиб кетади», — деди Гранди.
Олий комиссар Украинанинг 40 миллион аҳолисидан учдан бир қисми уруш оқибатларидан бевосита азият чекаётганини таъкидлади.
«Энг ёмони, ушбу ҳолат атиги икки ҳафтада яратилди. Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери энг жиддий миграция инқирози. Бомба ёғдирилиши мамлакатнинг ғарбий қисмигача кенгайишидан хавотирдамиз, вазиятни кузатишда давом этамиз», — қўшимча қилди БМТ вакили.
Бутунжаҳон озиқ овқат дастури маълумотларига кўра, Украинада 3-5 миллион киши озиқ-овқат кўмагига муҳтож.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter