Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

40 миллиард долларлик шартнома бекор қилинди

40 миллиард долларлик шартнома бекор қилинди

Фото: «Hurriyet.com.tr»

АҚШ президенти Доналд Трамп кеча 2015 йили Эрон билан имзоланган ядровий битимдан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг «Boing» ва «Airbus» компаниялари Эрон билан тузилган 40 миллиард долларлик самолёт сотиш бўйича шарномани бекор қилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Американинг «Boing» ҳамда Европанинг «Airbus» компанияларининг Эронга йўловчи самолёти сотиш бўйича лицензиялари бекор қилинганини айтди.

Битим 2015 йил июнь ойида кучга киргандан сўнг Обама ҳукумати 2016 йилнинг охирларида 1979 йилдан бери Америка эмбаргоси остидаги Эронга самолёт сотиш бўйича лицензия берган эди. Ўша пайтда «Boing» ва «Airbus» компаниялари Эрон билан 40 миллиард долларлик шартнома тузган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг