Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

38 кишини олиб кетаётган Чили самолёти йўқолиб қолди

38 кишини олиб кетаётган Чили самолёти йўқолиб қолди

Фото: «EADaily»

Чили ҳарбий-ҳаво кучларининг Антарктикага учаётган самолёти радарлардан йўқолиб қолди. Бу ҳақда мамлакат ҲҲК «Твиттер»даги саҳифасида хабар қолдирди.

«Соат 16:55 (маҳаллий вақт)да парвоз қилган «C130 Hercules» самолёти билан соат 18:13 да алоқа узилиб қолди. У Пунто-Аренасдаги Чабунко базасидан Антарктикадаги ҳаво базасига учганди. Самолёт бортида 38 киши бор: 17 нафари экипаж аъзолари, 21 нафари йўловчилар», — дейилади хабарда.

Айни пайтда қидирув-қутқарув хизматлари ҳаво кемасини излашга киришган. Аниқлик киритилишича, самолёт нефть қувурини таъмирлаш учун ишчиларни олиб кетаётган бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас