30 кишини еб қўйган одамхўр пенсионер ушланди
Мексика полицияси 30 қотилликда айбланаётган 72 ёшли эркакни ҳибсга олди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг сўзларига кўра, нафақахўр ўз қурбонларини еб қўйган, дея хабар бермоқда El Pais.
Газетанинг ёзишича, қотил Атисапан-де-Сарагоса муниципалитетида 13 май куни ғойиб бўлган 34 ёшли Рейна Родригеснинг ўлимидан сўнг қўлга олинган.
Мексикаликнинг уйини тинтув қилиш пайтида кўплаб одам қолдиқлари топилди. Полиция у қурбонларининг гўштидан бир қисмини истеъмол қилган бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда. Шунингдек, уйдан ўлдирилганларнинг ҳужжатлари ва шахсий буюмлари чиқди. Бундан ташқари, ўндан ортиқ қотилликлар ҳақида маълумотлар топилди.
Полиция Рейна Родригес ҳам маньяк қурбонига айланган деб ҳисоблайди. У қўшни бўлиб яшаган ва уяли алоқа дўконига эгалик қилган. Нафақахўр унинг ёнига тез-тез келиб, овқат олиб келарди. Aёлни охирги марта қотилнинг олдига борганида кўришган.
Одамхўр сўнгги 20 йил ичида 30 тача қотилликни амалга оширганини тан олди. Жабрланганларнинг аниқ сони ДНК текширувидан сўнг аниқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter