3 ойда 400 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Россияга ишга борган
Россия Федерациясига жорий йилнинг 2-чораги ҳолатига 3,12 миллион нафар меҳнат мигрантлари келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоиздан кўпроқни ташкил қилди ва бу рақамлар сўнгги 6 йил ичида рекорд кўрсаткичдир.
Ушбу ҳисобот Россиядаги FinExpertiza аудит ва консалтинг тармоғининг таҳлилий хизмати томонидан тақдим этилмоқда.
«2022 йилнинг 2-чораги ҳолатига 4,16 миллион хорижлик яшаш жойи бўйича миграция рўйхатидан ўтган бўлса, 3,12 миллион киши (75 фоиз)нинг келиш мақсади ишлаш бўлган. Бу 2017 йилдан бери мавжуд бўлган чораклик статистик маълумотларнинг рекорд кўрсаткичдир.
2022 йилнинг 1-чораги ҳолатига мамлакатга келган хорижий ишчилар сони 2,76 миллион нафарни ташкил этган эди», – дейилади материалда.
Таҳлилий хизмат материалларидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат муҳожирларининг ярми (1,54 миллион киши ёки 49,6 фоиз) Ўзбекистон фуқаролари, қарийб учдан бир қисми Тожикистон фуқаролари (52 минг киши ёки 30,5 фоиз) экани маълум қилинди.
Шунингдек, Россияга ишлаш учун Қирғизистон, Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Хитой, Украина, шунингдек, Молдова фуқаролари ҳам келган.
Шу билан бирга, материалларда айтилишича, 2-чоракнинг ўзида Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари оқими, айниқса сезиларли даражада ошган (416,2 минг кишига ёки 36,9 фоизга). Тожикистондан ташриф буюрувчиларнинг ўсиш суръатлари эса 406,9 минг кишини ёки 74,6 фоизга кўпни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter