26 киши ток уришидан ҳалок бўлди — Конго
Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншасадаги бозорда электр сими узилиб кетиши фожиага олиб келди. 26 киши ток уришидан ҳалок бўлди, деб хабар берди BBC.
Бахтсиз ҳодиса шаҳар чеккасидаги Матади-Кибала туманида рўй берди: маҳаллий бозорда 2 февраль куни электр сими узилиб, бинолар ва одамларнинг устига тушган.
Мамлакат энеретика компанияси сим чақмоқ уриши натижасида узилганини маълум қилди.
ОАВ ёзишича, ҳодиса қурбонларининг аксарияти — аёллар. Ўша куни ёмғир кўп ёғиб, одамлар кўлмакларни кечиб юришган...
Полиция ва маҳаллий ҳокимлик ҳодиса юзасидан иш очди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter