Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2030 йили Остона аҳолиси сони 2 миллионга етади

2030 йили Остона аҳолиси сони 2 миллионга етади

Қозоғистон ҳукумати бугун, 18 сентябрь куни 2018-2023 йилларда Остона шаҳрини қуриш режасини тасдиқлади.

Остона шаҳар ҳокими Бахит Султоновнинг айтишича, 2030 йили шаҳар аҳолиси 2 миллионга етади. Шу боис ҳудудни ўзлаштириш керак. Айни пайтда бешта истиқболли ҳудуд белгиланган – Минжилдик хиёбони, «Нурлы жол» темирйўл вокзали, Мангелик Ел проспекти, Турон поспектининг ғарби, Тельман жанубий посёлкаси, Асан Кайгы кўчасини янгилаш.

«Прогнозларга кўра, пойтахтнинг ҳудудий ялпи ички маҳсулоти 2023 йил 70 фоизгача ўсиб, 10 триллион тенгедан ошади. Бунинг натижасида иқтисодиётнинг йиллик ўсиш суръати 4 дан 6 фоизгача бўлади. Бундан ташқари, пойтахтда кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 216 мингга етади. Остона шаҳри ҳар йили республика бюджетига 14 фоиз ҳисса қўшади. Яъни 2018 йилда 823 миллиард тенге қўшган бўлса, 2023 йилда 940 миллиард тенге бўлади», – деган шаҳар ҳокими.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг