Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилда 39 мингга яқин россиялик Ўзбекистонга кўчиб ўтган – Росстат

2022 йилда 39 мингга яқин россиялик Ўзбекистонга кўчиб ўтган – Росстат

Йил бошидан бери Россияни 419 минг киши тарк этган. Бу ҳақда Росстат маълум қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг ушбу даврида 202 минг кишини ташкил этган. Миграция оқими 2021 йилдаги 114 мингга ошган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 96 мингни ташкил этган.

Россиядан МДҲ давлатларига 368 минг киши кўчиб ўтиб, 294 минг киши қайтган.

Жумладан, Украина (79,6 минг), Тожикистон (58,4 минг), Арманистон (49 минг), Қирғизистон (43,6 минг), Қозоғистон (40,7 минг) ва Ўзбекистонга (38,6 минг) энг кўп аҳоли жўнаб кетган.

Шунингдек, МДҲ таркибида бўлмаган давлатлар орасида Хитой (6,6 минг), Вьетнам (5,4 минг) ва Ҳиндистон (4,1 минг) етакчилик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина-Россия уруши сабаб 6 мингга яқин россиялик IT-мутахассислар Тошкентга кўчиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг