2010—2019 йилларнинг муҳим воқеалари фотосуратларда
Турли мамлакатлар сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, терроризмга қарши кураш, табиий офатлар, спорт мусобақаларидан ёрқин лаҳзалар — 2010—2019 йиллар фотосуратларида.
2010 йилнинг 20-дан 21 мартга ўтар кечаси Исландиядаги Эйяфьятлайокудль вулқони уйғонди. Европа осмонини қоплаган қора тутун анча пайтгача авиақатновлар мунтазамлигини издан чиқарди.
Япониянинг Хонсю ороли шарқий соҳилларида 2011 йил 11 март куни аввалига кучли зилзила, кейин цунами содир бўлиб, япон архипелагининг шимолий қисмида ўзидан улкан вайронагарчиликлар қолдирди. Расмий маълумотларда табиий офат оқибатида 15 мингдан зиёд инсон ҳалок бўлгани айтилади. Юқоридаги суратда Иватэ префектурасида жойлашган Мияко шаҳрига улкан тўлқин яқинлашаётгани аксини топган.
Лондон, 2011 йил 29 апрель. Британ шаҳзодаси Уильям ва Кейт Миддлтон турмуш қуришди.
Барак Обама маъмурияти аъзолари террорчи Усама бин Лодиннинг йўқ қилиниши операциясини Оқ уйда туриб кузатишяпти. 2011 йилнинг 2 май куни америкалик ҳарбийлар томонидан террорчи ўз уйида ўлдирилди.
Андерс Брейвик 2011 йилнинг 22 июль куни Ослодаги ҳукумат биноларидан бирида бомба портлатди. Кейин эса Норвегия социал-демократик ишчилар партияси ёшлар қаноти аъзолари йиғилган Утёйа оролига бориб қуролли ҳужум уюштирди. 77 киши, асосан ўсмирлар, Брейвик қурбонларига айланди.
2011 йилнинг 17 декабрь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир вафот этди. Унинг ўрнини учинчи ўғли Ким Чен Ин эгаллади.
2012 йилнинг 14 январь куни «Коста Конкордия» сайёҳлик кемаси Жильо оролидаги Жильо-Порто қишлоғи яқинида фалокатга йўлиқди: ёни тешилиб чўка бошлади. Кема бортида 4200 киши бор эди, шулардан 32 нафари ҳалок бўлди.
Ватикан. 2013 йил 11 февраль. Францискдан олдинги Рим папаси — Бенедикт XVI (Йозеф Алоиз Ратцингер) сўнгги 600 йилда бу мансабни ўз хоҳиши билан тарк этган биринчи папа бўлди. Воқеа 85 ёшни қаршилаган понтификнинг саломатлиги ёмонлашгани билан изоҳланди.
2014 йил феврали. Киевдаги қонли Майдон воқеалари бошланди. Маълумотларга кўра, ур-тўполонларда 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
2014 йил март ойида Қрим Россияга қўшилди.
2015 йилда Шимолий Европа, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатларидан Европа иттифоқига кириб келаётган қочоқлар ва ноқонуний мигрантлар оқими кўп карра ошиб кетди.
Жанубий африкалик машҳур югурувчи-паралимпиячи Оскар Писториус суд залида. Бехосдан ўз таниш қизи Рева Стинкампни отиб қўйган спортчи 13 йил-у 5 ойга қамалди.
2016 йил август, Рио-де-Жанейро олипиадаси. 100 метрга югуришда рақибларидан ўзиб кетган Усэйн Болтнинг табассуми.
2017 йил 20 январь. АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп инаугурацияси.
2017 йил 17 апрель. Канаданинг Ньюфаундленд оролидаги Ферриленд қишлоғига улкан айсберг сузиб келди.
Виндзор қасри, 2017 йил 19 май. Британ шаҳзодаси Гарри ҳамда Меган Маркл никоҳдан ўтишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter