16 ёшли мигрант 16-қават балконидан тушиб кетиб ҳалок бўлди
Мурино шаҳри (Россия, Ленинград вилояти)даги қурилишда бахтсиз ҳодиса юз берди. Тожикистонлик 16 ёшли ишчи 16-қават балконидан пастга тушиб кетиб ҳалок бўлди.
Ҳодиса ҳақида қурилиш прораби хабар берган. Қурилиш майдонида кузатув камералари бўлмаган.
Вояга етмаган мигрант Санкт-Петербург ёки Ленинград вилоятида рўйхатдан ўтмаган, айтилишича, меҳмонга келган бўлган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter