Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодировнинг ўғли яна бир юқори лавозимни эгаллади

Рамзан Қодировнинг ўғли яна бир юқори лавозимни эгаллади

Фото: ТАСС

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг вориси, 16 ёшли Адам чечен батальонининг «куратори» бўлди. Бу ҳақда Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов хабар берди.

«Адам Қодировга муҳим йўналиш ишониб топширилган: бундан буён у Россия Мудофаа вазирлиги таркибидаги энг жанговар бўлинмалардан бири – Шайх Мансур батальонини бошқаради. Ишончим комилки, Биринчи Президентимиз, Россия Қаҳрамони Аҳмат Қодировнинг набираси билдирилган ишончни юқори савияда оқлайди ва батальон шахсий таркиби ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариши учун барча имкониятларини ишга солади», деб ёзади Даудов.

Унинг сўзларига кўра, Адам «керакли қобилият ва кўникмаларга эга, уларнинг асосийси меҳнатсеварлик, фидойилик ва топширилган ишга масъулият билан муносабатда бўлишдир».

Шунингдек, Қодировнинг вориси Шайх Мансур батальонининг юлдузи соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адам Қодиров Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди, шунингдек, унга Чеченистон Қаҳрамони унвони берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг