Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

15 ёшида миллионерга айланган блогер қиз 18 ёшида ҳалок бўлди

15 ёшида миллионерга айланган блогер қиз 18 ёшида ҳалок бўлди

Фото: «Pinterest.com.au»

18 ёшли россиялик блогер Анастасия Тропицель Балида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Instagram-аккаунтида хабар берилган.

Маълумотларга кўра, Тропицель мотоциклда сайр қилаётганда ҳалокатга учраган. Блогер қизнинг Instagram-аккаунтида фойдаланувчилар ўз ҳамдардликларини билдиришган. Унинг саҳифасига бир миллионга яқин фойдаланувчи аъзо бўлган.

Анастасия Тропицель фрилансга бағишланган блог юритган, интернетда пул ишлаб топган ва доимо ўз устида ишлаган. Қизнинг профилида ёзилишича, у 15 ёшида миллионерга айланган.

«Афсуски, Настя энди орамизда йўқ. Мен бунга ишонолмаяпман», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг