149 нафар боланинг отаси 24 та аёлга уйлангани учун жавобгарликка тортилди
Канаданинг Британия Колумбияси вилояти Олий суди фуқаро Уинстон Блекморга нисбатан 24 та аёлга уйлангани учун қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Яна бир фуқаро Жеймс Олер ҳам 5 та аёлга уйлангани учун жавобгарликка тортилган. Суд қарорига биноан Блекмор 6 ой мобайнида уй қамоғида сақланади. Олер эса 3 ойни уй қамоғида ўтказишга мажбур бўлади. Шу билан бирга уларга нисбатан 150 ва 75 соат жамоат ишларига жалб этиш жазоси ҳам қўлланади.
Блекмор биринчи марта 1975 йилда уйланган. 61 ёшли Блекморнинг хотинларидан 4 таси никоҳ пайтида 15 ёшда бўлган. Унинг барча аёлидан 149 нафар фарзанди бор. Блекмор ва Олер Канадада 100 йил ичида кўпхотинлик туфайли жазоланган илк канадаликлар бўлишди.
Иккала шахс ҳам Муқаддас Исо Масиҳ Мормон фундаментал черкови аъзоси бўлишган. Ташкилот 19-аср охирида кўпхотинликдан воз кечган бўлишига қарамай, унинг аъзолари эски қадриятларига содиқ қолишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter