Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

100 ёшли момо тош кўтариш билан шуғулланади

100 ёшли момо тош кўтариш билан шуғулланади

Фото: «Mir24.tv»

Бугун Эдит Мюрвей-Трейна ўзининг юз ёшини нишонламоқда. Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида ёзилишича, туғилган кунида у аёллар орасида энг кекса пауэрлифтингчи сифатида жаҳон рекордини ўрнатди.

Кекса аёл оғирлиги 18 дан 68 килограммгача бўлган тошларни кўтаради. Унинг мураббийи Билл Карменнинг сўзларига кўра, рекордчи момо таслим бўлиш нималигини билмайди. Кекса спортчи мусобақаларда кўплаб мукофотларни қўлга киритган. Коронавирус пандемияси туфайли у танаффус қилишга мажбур бўлди. Охирги марта 2019 йилда чиқиш қилганида 98 ёшу 94 кунлик бўлган. Энди Эдит янги мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.

Аввалроқ у маҳаллий дам олиш марказида рақс ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Бу машғулотлар шарофати билан дўст орттирган: айнан ўша уни бир неча йиллар ўтгач спорт залига таклиф қилган. Ўшанда Эдит 91 ёшда эди. Шундан сўнг у оғир атлетика билан шуғуллана бошлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг