Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

«Жамоат транспорти 30 фоиз зарарига ишламоқда» — Транспорт бошқармаси бошлиғи

«Жамоат транспорти 30 фоиз зарарига ишламоқда» — Транспорт бошқармаси бошлиғи

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси мутасаддилари пойтахт жамоат транспортининг иқтисодий ҳолати ҳақида ҳам маълумот бериб ўтишди. 

Бошқарма бошлиғи Анвар Жўраевга кўра, тизим ҳозирги кунда 30 фоиз зарарига ишлашга мажбур бўлмоқда. Харажатларнинг маълум қисми давлат дотацияси ҳисобига қопланмоқда. 

«Шаҳарда йўлкира нархи сўнгги бор 2019 йил 1200 сўмдан 1400 сўмга кўтарилган (16 фоизга ошди). Шу вақт ичида эса ёқилғи ва бошқа эҳтиёт қисмлар нахи эса бир неча баробар ошди. Зарар кўриш асосан автобус ва метрополитенга тегишли. Йўналишли таксилар эса йўлкира ҳақини мустақил белгилайди. Уларда зарар йўқ»,— дея изоҳ берди бошқарма бошлиғи. 

Аввалроқ, Тошкентда жамоат транспорти нархи қимматлашиши, автобус ҳамда метро ишчиларининг қанча маош олиши хусусида ҳам маълумот берилганди. 

 

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring