Тошкентда электр тармоқлари корхонаси ходими қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, туман ЭТК юрисконсульти Ф.И. фуқаро Б.нинг электр энергия истеъмолидан вужудга келган 9 млн сўм қарздорлигини судда ишловчи танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни ЭТКнинг маъмурий биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter