Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Тошкентда атмосфера босими кескин пасайди

Тошкентда атмосфера босими кескин пасайди

Фото: Xabar.uz

Пойтахт Тошкентда атмосфера босими қарийиб 1000 гПа га пасайиб кетди.

Термогигрометрик коэффицент нуқтаи назардан, юқоридаги муддат оралиғида инсон танаси мавсум учун биринчи «дискомфорт» иссиқлик ҳиссиёт шароитини қабул қилди, дея ёзмоқда мутахассислар.

Cутканинг 14.00 ва 17.00 муддатида пойтахт аҳолиси танаси ҳаттоки «иссиқ» биоиқлимий шароитни ҳис қилган.

Ҳавода сув буғи парциал босими 8-12 гПа оралиғида ўзгарди, бу инсон терисида «димиқиш» ҳолатлари кузатилишига (18 гПа дан юқориласа бу ҳодиса рўй беради) олиб келмайди, аммо атмосфера босимининг пасайиши ва мавсум учун биринчи «дискомфорт» ва «иссиқ» биоқлимий шароити кишиларда халоватсизликни келтириб чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, эртадан республикада ҳарорат кескин тушиши маълум қилинди. 

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring