Термиздаги кўпкарида улоқ қозоғистонликларда кетди
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ўтказилган халқаро мусобақада қозоғистонлик кўпкаричилар ғолиб чиқди.
Мусобақаларда жами олти жамоа қатнашган.
Финалда қозоғистонликлар мезбон жамоа устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 200 миллион сўм мукофотни қўлга киритишди.
Қозоғистонлик кўпкаричилар энди 2022 йили ўтказиладиган Иккинчи жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлашади, турнир мезбонлигига номзодлардан бири — Ўзбекистон, дейилади хабарда.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter