Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Ипотека кредитлари ва янги уй-жойлар қурилиши ҳақида маълумот берилди

Ипотека кредитлари ва янги уй-жойлар қурилиши ҳақида маълумот берилди

Фото: Xabar.uz

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Содиқов Президент фармони ижроси юзасидан маълумот берди.

Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш вазифаси белгиланди, жумладан давлат дастури асосида 45 минг квартирали кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан янги тартибга асосан 27628 та (18368 та — шаҳарларда, 9260 та — қишлоқ жойларда) квартирали уй-жойлар қуриш учун ипотека кредитлари ажратилади.

Ушбу квартираларни ўз ичига олган 1048 та кўп қаватли уй-жой қурилиши учун муҳандислик-коммуникация тармоқларига яқин бўлган 175 та массив танлаб олинди.

Тасдиқланган массивларнинг топогеодезия, геология қидирув ишлари ва массивлар қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун 18,1 млрд сўм ажратилди.

Қурилиш вазирлиги томонидан уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурлари доирасидаги уй-жойлар лойиҳалари, уларни дислокацияси (жойлашуви), сони, ишлатиладиган қурилиш материаллари, нарх-наво шаклланиши, кўп квартирали уй-жойлар қурилиши нархи, сони ва бошқаларни ўз ичига олган www.uy-joy.mc.uz веб-портали яратилди.

Шу билан бирга, Ипотека кредитларини бериш ва субсидиялар ажратиш тартиби, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, улар томонидан қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва улар томонидан бериладиган кредитларни шартлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи www.ipoteka-bozori.uz ипотека веб-портали ишга туширилди.

Бугунги кунда иккала веб-порталлар интеграция қилиш йўли билан бир-бирига боғланди ҳамда фуқаролар учун маълумотлар олиниши янада енгиллаштирилди.

Бундан ташқари, ишлаб чиқилган якка тартибдаги 9 типдаги 3, 4 ва 5 хонали якка тартибдаги уйлар қуриш намунавий лойиҳалари бепул фойдаланиш учун вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилди ҳамда доимий равишда янгиланмоқда.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring