Фарғонадан Сўхга авиапарвозлар кўпайтирилмоқда
Жорий йилнинг 7 март санасидан эътиборан Фарғона — Сўх — Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтасига 4 маротабадан амалга оширилади.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Парвозлар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари бажарилиши режалаштирилган. Қатновлар «Humo air» авиакомпаниясининг Ан-2 ҳаво кемасида бажарилади.
Фарғона — Сўх йўналишида парвоз маҳаллий вақт билан соат 10:00 да ва Сўх — Фарғона йўналишида эса соат 12:00 да амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, илк авиапарвозлар ўтган йили декабр ойида йўлга қўйилган бўлиб, ҳафтасига икки мартани ташкил этарди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter