«Эл-юрт умиди» жамғармаси танловининг иккинчи босқичига старт берилди
2022 йил 2-стипендия танловида 51 та бакалавриат, 145 та магистратура ва 110 та докторантура босқичларига, жами 306 та хорижий давлатларда таълим олиш учун квота ажратилган.
Жамғарманинг танлов ўтказиш йўналишлари кесимида ажратилган ўринларни таҳлил қилсак 118 та давлат ва жамият бошқаруви, 31 та қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ, 165 та таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳаларда, 52 та иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари йўналишларида ўринлар ажратилган.
Жамғарманинг 2022 йил 2-стипендия танловида қатнашиш истагида бўлган мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда хорижда таълим олаётган номзодлардан ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда 1480 та ҳужжатлар қабул қилинди.
«Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2022 йилдаги2-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари якуни юзасидан Танлов комиссиясининг қарорига асосан Низом талабига жавоб берадиган 525 нафар номзодлар 2-босқичга тавсия этилди. Уларнинг 397 нафари бакалавриат, 111 нафари магистратура, 17 нафари докторантура таълим дастурларида иштирок этадиган номзодлардир.
Эслатиб ўтамиз, 2-босқич танлов жараёнлари жорий йилнинг 16 июнь санасига қадар давом этади.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter