Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Бухорода 97 та шамол электр станцияси қурилади

Бухорода 97 та шамол электр станцияси қурилади

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида 97 та шамол электр станцияси қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуров маълум қилди.

Таъкидланишича, Ғиждувон тумани инфраструктурасини ривожлантириш мақсадида ўтган йилда 141,9 км йўл қурилиши ҳамда 250 км сув қувурлари ётқизилган. Ҳозирда сув таъминоти борасида йирик лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган. Электр таъминотида 330,6 км ҳаво тармоғи ва 93 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланиб, 12 таси янгиланган.

«Энергетика йўналишида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» ҳамда «JURU» компаниялари томонидан Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт ҳамда 52 МВтдан иборат бўлган 97 та шамол электр станцияси қуриш ишлари олиб борилмоқда»,-деди Шерзод Ашуров.

Маълум бўлишича, ушбу станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3 миллиард 900 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1 миллиард 110 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади. Атмосферага 1 миллион 700 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring