Бош прокуратура Пахтачидаги ҳолат юзасидан баёнот берди

Аввалроқ, Самарқанддаги боғчада гўшт ўғирлангани ва бунинг ортидан икки киши ишдан олингани хабар қилинганди.
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Пахтачи туманидаги 28-сонли ДМТТда гўшт маҳсулотлари талон-тарож қилинаётганлиги ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter