Uzbekistan airways Жиддага қўшимча парвозларни йўлга қўймоқда
Ўзбекистонлик зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Uzbekistan airways компанияси жорий йилнинг 2 февраль кунидан эътиборан «Тошкент – Жидда – Тошкент» йўналишида иккита қўшимча қатнов жорий этилишини маълум қилди.
Қўшимча қатновлар ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Чипталар визаси бор йўловчиларга сотилади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мазкур йўналишда авиакомпания ҳафтасига 14 маротаба парвозларни амалга оширмоқда. Февраль ойидан эса ҳафталик парвозлар сони 16 тани ташкил этади.
Uzbekistan airways «Тошкент – Жидда – Тошкент» йўналишида парвозлар частотасини янада кўпайтириш бўйича чораларни амалга оширмоқда.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter